Каталония референдуми: Полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув

Видео тагсўзи, Полиция Каталония сайлов участкасига бостириб кирмоқда
Published

Полиция сайловчиларнинг референдумда иштирок этишига тўсқинлик қилиши ортидан тўқнашувлар келиб чиққан. Каталонияликлар Испаниядан мустақил бўлиш масаласини ҳал қилиш учун овоз бермоқда.

Испания Конституцион суди референдумни ноқонуний деб топиши ортидан Испания ҳукумати сайловни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Полиция одамларнинг овоз беришига қаршилик қилмоқда, сайлов участкаларида сайлов қоғозлари ва қутиларни олиб кетмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, бўлганинг маркази бўлмиш Барселона шаҳрида полиция намойишчиларга қарши резина ўқ узган.

Каталония фавқулотда ҳолат маркази 37 киши жароҳатлангани, аксарининг жароҳати енгил эканлигини маълум қилган.

Каталония раҳбари Карлс Пюгдемонт Испания ҳукуматининг "адолатсиз зўравонлигини" қоралаб чиққан.

Кун қандай ўтмоқда?

Сайлов қоғозларида фақат бир савол бор: Сиз Каталонияни республика шаклида мустақил давлат бўлишини истайсизми? Иккита жавоб бериш мумкин: "Ҳа" ёки "Йўқ"

Сайлов участкалари очилишидан олдин Каталония ҳукумати сайловчилар ўз сайлов қоғозини принтердан чиқариб олиши мумкинлигини ва уларга яқин сайлов участкаси ёпиқ бўлса исталган бошқа сайлов участкасида овоз бериши мумкинлигини маълум қилган.

Каталония раҳбари Карлс Пюгдемонт овоз бериши керак бўлган Жирона шаҳрида сайлов участкасига полиция бостириб кирган.

Телеканалда кўрсатилган кадрларда полициянинг спорт маркази эшик ойналарини синдириб киришга ҳаракат қилаётгани ва сайловчиларни куч билан бошқа жойга олаётганини кўриш мумкин.

Шунга қарамасдан Карлс Пюгдемонт бошқа бир сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Полиция сайлов участкасини эгаллаб олган
Сурат тагсўзи, Полиция сайлов участкасини эгаллаб олган

Жума кунидан буён сепаратистларнинг минглаб тарафдорлари сайлов участкаси сифатида белгиланган мактаб ва бошқа биноларни очиқ туриши учун эгаллаб ола бошлашди.

Ичкаридагиларнинг аксарияти жума куни дарсдан сўнг мактаб ичида қолган ота-оналар ва болалар эди. Улар ердаги спорт матрацларига ухлашга мўлжалланган сумкаларини ташлаб олганди.

Айрим жойларда фермерлар йўлларга ва сайлов участкаси эшикларига ҳамда мактаб дарвозалари олдига тракторларини қўйиб олган. Улар шу йўл билан расмийларнинг биноларни муҳрлаб кетишига қаршилик кўрсатишди.

Полиция сайлов участкасини эгаллаб олган

Референдум ташкилотчилари иштирокчиларни полициянинг ҳар қандай ҳаракатига қарамасдан тинч йўл билан қаршилик кўрсатишга чақирди.

Испания ҳукумати референдум арафасида минтақага минглаб қўшимча полиция кучларини юборди. Уларнинг аксарияти Барселона бандаргоҳидаги икки кемада жойлашган.

Ҳукумат кучини кўрсатиш мақсадида референдум арафасида сайлов материалларини тортиб олди, Каталониянинг юқори мартабали раҳбарларига жарима солди, ўнлаб сиёсатчиларни ҳибсга олди.

Полиция ҳукуматнинг минтақадаги телекоммуникация марказини ҳам эгаллаб олган.

Каталония, Испаниянинг шимолий шарқида жойлашган 7,5 миллион аҳолига эга бой минтақа ҳисобланади.

Ушбу бўлга юқори даражали автомония мақомига эга. Бироқ у Испания конституцияга кўра мутақил давлат сифатида тан олинмаган.

BBC map