Сомали бундай кучли портлашни кўрмаган

Могадишудаги портлашдан кейин
Published

Сомали пойтахти Могадишудаги портлаш қурбонлари сони ортган.

16 октябрь куни эрталаб расмийлар гавжум чорраҳада юк автомобили портлаши оқибатида ҳаётдан кўз юмган инсонлар сони 276 га етганини хабар қилганлар.

Сомалида бунча кўп сондаги инсон ўлимига олиб келган зўравонлик бундан олдин бўлмаган.

Бирор бир гуруҳ ҳозирча ҳужум учун масъулиятни зиммасига олмган.

Бироқ Сомали Президенти Муҳаммад Абдуллаҳи "Фармажо" Муҳаммад портлашда "Аш-Шабаб" исломий гуруҳини айблаб чиқди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02