Зимбабведа ҳокимиятни армия ўз қўлига олди.

Генерал-майор Сибусисо Мойо
Сурат тагсўзи, Генерал-майор Сибусисо Мойо
Published

Зимбабве армияси мамлакат президенти Роберт Мугабени уй ҳибсига қўйган. Бу ҳақида Жанубий Африка раҳбари Жейкоб Зума билдирди.

Армия телевидениени қўлга олган ва "жиноятчилар"ни нишонга олаётганини эълон қилган. Пойтахт Ҳараре кўчаларига танклар ва аскарлар жойлаштирилган.

93 ёшли Роберт Мугабе Зимбабве 1980 йилда Британиядан мустақил бўлганидан бери мамлакат сиёсатини бошқариб келади.