Роберт Мугабе Зимбабве президентлигидан истеъфо берди

Сурат манбаси, AFP
Зимбабвени 1980 йилдан бери президенти Роберт Мугабе ниҳоят истеъфо берди.
Парламентга йўлланган мактубда у бу қарорни ўз истаги билан қабул қилганини айтди.
Бунгача парламент аъзолари унга қарши ишончсизлик (импичмент) масаласини кўриб чиқишаётганди.
Мугабенинг истеъфоси ҳақидаги хабар тарқалиши билан Ҳараре кўчаларида байрам бўлиб кетди.

Сурат манбаси, Reuters
Аввалроқ эса Мугабе президентликни топширишдан бош тортаётганди.
93 ёшли Мугабе Зимбабве сиёсий саҳнасидан 40 йилдан ортиқ тушмай келаётганди...
Мугабенинг ўз хотинини ворис сифатида эълон қилишига қаршилик кўрсатиш мақсадида сиёсатга ўтган ҳафта ҳарбийлар аралашганди.
Биринчи хоним Грейс Мугабе ва яна бир неча юқори лавозимли расмийлар ҳам партия сафларидан чиқариб юборилган.
Шанба куни 10 минглаб зимбабвеликлар Мугабега қаршилигини билдириш учун намойишга чиқди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002




























