'Бой мамлакатларда меҳнат муҳожирлари даромадлари катта миқдорда ортган'

Янги ҳисоботда айтилишича, ривожланаётган давлатлардан бўлган меҳнат муҳожирларининг даромадлари ниҳоятда ортган. Бунинг ортидан эса, уларнинг оилалари иқтисодий аҳволи ҳам анча ўнгланган.
Бу хусусдаги ҳисобот Давлат Сиёсати тадқиқотлар институти томонидан эълон қилинган. Айни пайтда ҳисоботга кўра, муҳожирларни жиловлаш учун кескин чиқишлар ва муҳожирликка оид сиёсатлар иш бермаётганга ўхшайди.
Меҳнат муҳожирлигининг ривожланаётган етти давлатга таъсирини имкон қадар кўпроқ чизиб бериш учун 10 минг оиланинг аҳволи ўрганилган.
Ҳисобот натижаларига кўра, хорижда ризқини териб юрган 90 фоизгача муҳожирнинг даромади ортган.
Уларнинг ярмидан кўпроғи топган даромадларини уйларига жўнатишган. Баъзан муҳожирлар юборган маблағ болаларининг таълим олиши ва даволаниши учун ҳам ишлатилган.
Ҳисобот муаллифларининг айтишларича, бой давлатлардаги пул топиш имкониятлари ривожланаётган мамлакатлардаги одамларнинг эътиборини тортавергани учун муҳожирлик муаммосига кескин ёндашув иш бермаслиги мумкин.
























