Ҳар ерни қилма орзу...

Published

Нафақадаги ҳаёт акс этган таниш-нотаниш чеҳралар

Гуржистонлик нафақахўр
Сурат тагсўзи, Гуржистон. Сулико Пирцхалаишвили 80 ёшда. Гуржистоннинг Ланчхутский туманида, Шухути қишлоғида яшайди. 16 ёшидан бошлаб чой баргларини теради. Унинг айтишича, вақтида кунига 100 килога яқин чой терган. Умрининг 60 йилини чой плантацияларида ўтказган. Меҳнат фахрийси нафақасини олади. Нафақаси 30 фунтчани ташкил этади. Унинг айтишича, нафақа пули коммунал тўловлар ва озиқ-овқатига зўрға етади. Дори-дармонни фарзандлари ёки набиралари олиб беришади. Барқут инқилобидан аввал бор-йўғи 4.50 фунт стерлингга тенг нафақа олган. Устига устак нафақаси вақтида берилмаган. Саакашвили ҳукумати карточка тизимини киритиб, нафақахўрларга банкда ҳисоб рақамларини ҳам очиб берган. Энди нафақалари ойма-ой ўтиб туради.
Вьетнамлик аёл
Сурат тагсўзи, Вьетнам. Джулиан Кравик бу кекса аёлни Вьетнамнинг пляжларидан бирида суратга олган. Бу аёл ёнимга келиб, сотиб олишим учун саватдаги ичимликларини тақдим этди. Қуёш аёвсиз нур сочар, унинг чарчаганлиги шундоқ юзларида акс этиб турарди. Раҳмим келиб, ундан қанақадир ширинликларни сотиб олдим. Озгина дам олиш учун у менинг шамсиям остига ўтирди. Қорнини тўйдириш учун кекса ёшига қарамай, кун бўйи меҳнат қилиши шарт, дейди сураткаш...
Россиялик аёл
Сурат тагсўзи, Россия. Иван Дементьевский: Оқ Денгиз бўйида жойлашган Гридино қишлоғида бир вақтлар 900 дан ортиқ киши яшаган. Миллионер колхоз бўлган. Балиқчилар балиқларини сотишган, денгиз ошиб, Архангельскдагилар билан савдо-сотиқ қилишган. Ҳозир эса, қишлоқда олтмиштача одам қолган. Уларнинг ҳаммаси нафақахўр. Ёзда-ку қариндошлари келишади, аммо қишда кунлари ўзларига қолган.
Британиялик нафақахўр
Сурат тагсўзи, Британия. Кёрсти Митчелл: "Мен ушбу суратни 2008 йилнинг 9 сентябрида олганман. Якшанба куни эди. Лондонда Хотира маросими бўлиб ўтаётганди. Ўша куни ўзимнинг волидам ҳам қазо қилганди. Ҳар қандай фотосурат уни олган сураткашнинг автопортрети деган гап бор. Яъни қандайдир маънода у сизнинг ҳолатингизни ўзида акс эттиради. Бу сурат мени икки йилдан бери таъқиб этиб келади, гўё у нималар бўлганини мендан олдин билиб олгандек. Суратдаги кишининг исми - Лен Хеил. 86 ёшда. Британия Ҳаво Кучлари сафида хизмат қилган," дейди сураткаш.
Япониялик нафақахўр
Сурат тагсўзи, Япония. Юра Окамото: "Альпинизм - япониялик нафақахўрларнинг энг севимли машғулотларидан бири. Японияда нафақахўрларни ҳурмат билан "Дзи-сан", яъни "жаноб бобожон," деб чақиришади. "Кексалар" чўққисининг тепасига чиқиб олган япониялик нафақахўр, "Мен ўз-ўзимга чиқдим," дея ғурур билан баён қилади. Чўққининг тепасига тикучарларда олиб чиқилувчи пивони эса, ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди. Аммо Япония иқтисоди таназзулга учраган 90-йилларгача нафақага чиқиб олганларининг ошиғи олчи..."
Африкалик нафақахўр
Сурат тагсўзи, ДРК. Томас Хаберт: "Мен Франсуа Мамбони Конго Демократик Республикасининг ғарбида жойлашган йирик Гома шаҳрида учратдим. 65 ёшда. Франсуа бир умр маҳаллий босмахонада ишлаган. Нафақаси учун взносларни ўз вақтида тўлаб келган. 2003 йилда отилган вулқон туфайли барча ҳужжатлар ва архивлар вайрон бўлган. Франсуанинг адолатни қарор топтириш йўлидаги шунча ҳаракатлари бесамар кетган. Шунинг учун ҳам ҳозир юк машиналарининг аккумуляторларини зарядлаб, тирикчилиги учун пул топади".
Мексикалик нафақахўрлар
Сурат тагсўзи, Мексика. Армина Уолперт: "Ижтимоий келиб чиқишига қараб, Мексикада кишиларнинг нафақалари ҳам ҳар хил. Биз эса, оддий мексикаликлар ҳақида сўз юритаяпмиз. Қишлоқдаги ҳаёт, қашшоқлар, индейецлар - улар бу ерда кўпчиликни ташкил этишади. Уларга осон эмас. Ҳатто 90 ёшдан ошган мексикаликлар ҳам пул топишга мажбурлар. Нафақа пули ҳаминқадар. Иш эса, йўқ. Дейлик, юкатанлик кекса аёллар сомбреро тўқиб, пул топишади..."