НАТО ўз аъзолари учун янги ҳимоя йўлларини изламоқда

НАТО Бош котиби Андрес Фох Расмуссенга кўра, ташкилот ўз ватандошларини ҳимоя қилиш йўлларини замонавийлаштириши лозим.
Бу ҳақда жаноб Расмуссен Брюсселда ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа ва ташқи ишлар вазирларининг ташкилот янги стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича қўшма мажлисида айтди.
Келгуси ой НАТО давлатлари раҳбарлари учрашувидан аввал бу вазирлар учун янги йўналиш ва вазифаларни белгиалб олиш имконидир.
Афғонистондаги амалиётларни давом эттирар экан айни вақтда ташкилот замонга мослашиш учун ўз ўзини ислоҳ қилиши керак.
Ташкилот совуқ уруши тугаганидан бери ўзини ислоҳ қилган ва ҳозирда 28 аъзога эга.
Янги аъзоларнинг аксари собиқ шўролар ҳарбий ташкилотига эга бўлган давлатлардир. Аммо ташкилот стратегияси охирги 10 йилда деярли ўзгармаган.
НАТО ўзининг янги вазифалари ичида ракета ҳужумидан ҳимоя тизимини ҳам кўриб чиқмоқчи.
Жаноб Расмуссенга кўра НАТО албатта бу вазифани бажара олади ва ўз бўйнига олиши лозим.
Компютер тизими орқали виртуал ҳужумлар муаммоси ҳам бор.
Шунингдек НАТО аъзолари Оврўполик аъзоларининг ташкилот вазифалари асосан ўз ўзини ҳимоя қилиш каби нарсалардан иборат бўлишига интилишлари билан, АҚШнинг жаҳон бўйлаб кенгроқ ролни бажариши лозимлиги ҳаиқдаги ғояси ўртасида мувозанат топа билиши лозим.
Жаноб Расмуссен ҳам ўз нутқида НАТО ташкилот билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган давлатларга қўл чўзиши кераклигини айтди.
Брюсселдаги мажлисдан аввал АҚШ мудофаа вазири Робертс Гейтс Оврўпо давлатларига огоҳ билан чиқиб мудофаа соҳасига моливий сарф ҳаражтларни қисқартиш Америка гарданига каттароқ юкни ағдариши ҳақида айтди.




























