2018 йилда футбол бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари Россияда ўтади

Published
Жаҳон футбол федерацияси - ФИФА 2018 йилги футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақалари Россияда ўтказилишини эълон қилди.
2018 йилги асосий футбол тадбири учун мезбонликка Буюк Британия, Португалия-Испания ҳамда Бельгия-Ҳолландия биргаликда даъвогарлик қилган эдилар.
Британияни тақдим этиш учун Бош вазир Девид Камеруннинг шахсан ўзи Цюрихга борган эди.
Олдинроқ Бош вазир Владимир Путин якуний тақдимот учун Цюрихга келмагани боис Россия имкониятлари пасайса керак деган тахминлар ўртага чиққанди.
Демак Россия ўз тарихида илк бора 2018 йили футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Цюрихдаги овоз беришда 2022 йилда Қатарнинг футбол бўйича жаҳон кубоги ўйинларига мезбонлик



























