Сурат тагсўзи, Ханти-Манси автоном округи - Югра 1931 йилдан бери мавжуд. Би-би-си Рус Хизматида блог юритадиган сураткаш Федор Телков Ғарбий Сибирга сафар қилиб, туб хантилар билан учрашган. Хантилар ўз анъанавий ҳаёт тарзларини сақлаб қолишни истайдилар.
Сурат тагсўзи, Кўплаб ханти оилалари ўз анъанавий турар-жойларини тарк этиб, шаҳарлар ва қишлоқларга кўчиб кетишган. Казамкинлар оиласи йилнинг аксар қисмини буғучилик жамлоқларида ўтказишади. 2009 йилда туғилган Антон Виталевич Казамкин катта бўларкан, юлдузларга қараб об-ҳавони олдиндан билиш, қорда ҳайвонлар оёқ изларини "ўқиш" каби тайга қонунларини ўрганиб олишига шубҳа йўқ
Сурат тагсўзи, Оила бошлиғи 46 ёшли Виталий Казамкин ва унинг онаси дарёнинг кечув жойидаги музни мустаҳкамлашмоқда. Улар пақирда сув келтириб қўйишади.
Сурат тагсўзи, Ҳар бир оиланинг ўз буғулари бор. Буғулар хантилар учун ўта муҳим жонвор-улар кийим-кечак, қатнов ва озиқ-овқат учун керак.
Сурат тагсўзи, Янги нефт майдонлари ўзлаштириларкан, айиқлар бош уришлари учун жой кўп эмас. Ҳозир айиқларнинг миграция йўли Казамкинга тегишли ҳудуддан ўтади. Шундай экан, улар муқаддас жонвор деб кўриладиган буғуларини айиқлардан ҳимоя қилишлари керак.
Сурат тагсўзи, Ов хантилар учун эрмак ёки дам олиш эмас, егулик топиш деганидир. Улар ҳеч қачон уйларидан қуролсиз чиқишмайди. Аммо, улар ҳар доим ҳайвонларнинг етарли сонда сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Ноқонуний ов туб аҳоли ҳаёт тарзига катта зиён етказади.
Сурат тагсўзи, Тайгада яшаш осон эмас. Қишда ҳаво ҳарорати минус 60 даражагача тушиб кетади. Уйлар мана бундай печка ёқиб иситилади. Улар енгил, кўчириб юришга осон ва арзон ёқилғи талаб қилади
Сурат тагсўзи, Асбоб-ускунлар, музлатилган гўшт ва ҳайвон терилари ёввойи ҳайвонлардан сақлаш учун мана бундай қозиқоёқларга ўрнатилган ёғоч уйчаларда сақланади.
Сурат тагсўзи, Кечқурунлари овқат пишириш, эртанги кунги овга ҳозирлик, тикиш-ямаш ва бошқа рўзғор ишлари учун сарфланади
Сурат тагсўзи, Мана бу ҳудуд аввал нефт майдони бўлган. Майдонга бориш учун йўл бульдозерлар ёрдамида очилган. Минглаб дарахтлар кесилган, дарёлар қуритилган, чорвачилик ерлари бузиб ташланган
Сурат тагсўзи, Екатерина Константиновна Казамкина (Покачева) 1955 йилда туғилган