Тунисда ишсизлик ва нархлар ошишига қарши норозиликлар давом этмоқда (фотолавҳа)

Published

Расмийлар томонидан киритилган комендантлик соатига қарамай Тунисда тун мобайнида норози намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувлари давом этди.

Тунисда нархларнинг ошиши ва ишсизлик даражасидан норозиликлар бир ҳафтадан бери давом этмоқда.
Сурат тагсўзи, Тунисда нархларнинг ошиши ва ишсизлик даражасидан норозиликлар бир ҳафтадан бери давом этмоқда.
Тунис пойтахи кўчаларида ҳарбийлар назорати жорий этилди, шу вақтгача тўқнашувларда расмий рақамларга кўра 23 киши ҳалок бўлди.
Сурат тагсўзи, Тунис пойтахи кўчаларида ҳарбийлар назорати жорий этилди, шу вақтгача тўқнашувларда расмий рақамларга кўра 23 киши ҳалок бўлди.
Ҳарбийлар ҳукумат идоралари ва телевидение биносини қўриқламоқдалар.
Сурат тагсўзи, Ҳарбийлар ҳукумат идоралари ва телевидение биносини қўриқламоқдалар.
Сешанба куни тунда юзларча ёшлар дўкон ва банкларга ўт қўйиб, ҳукумат идораларига бостириб кришга уриндилар.
Сурат тагсўзи, Сешанба куни тунда юзларча ёшлар дўкон ва банкларга ўт қўйиб, ҳукумат идораларига бостириб кришга уриндилар.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари зўравонликларда ҳалок бўлганлар сони 60 дан ортиқ эканлигини айтмоқдалар.
Сурат тагсўзи, Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари зўравонликларда ҳалок бўлганлар сони 60 дан ортиқ эканлигини айтмоқдалар.
Тунис Президенти дастлаб намойишларни "террорчилар амали" дея атади, лекин кейинчалик ҳибсга олинганларни озодликка чиқариб, Ички Ишлар Вазирини вазифасидан бўшатди.
Сурат тагсўзи, Тунис Президенти дастлаб намойишларни "террорчилар амали" дея атади, лекин кейинчалик ҳибсга олинганларни озодликка чиқариб, Ички Ишлар Вазирини вазифасидан бўшатди.
Лекин расмийларнинг амалларига қарамай мамлакат бўйлаб норозиликлар давом этмоқда.
Сурат тагсўзи, Лекин расмийларнинг амалларига қарамай мамлакат бўйлаб норозиликлар давом этмоқда.
Ўтган ойда олий маълумотли бир йигитнинг ишсизлик туфайли бозорда савдо билан шуғулланаётган вақти полиция унинг молини мусодара қилишга ҳаракат қилган вақти ўзига ўт қўйиб юбориб, кейинчалик вафот этгани намойишларга туртки берган.
Сурат тагсўзи, Ўтган ойда олий маълумотли бир йигитнинг ишсизлик туфайли бозорда савдо билан шуғулланаётган вақти полиция унинг молини мусодара қилишга ҳаракат қилган вақти ўзига ўт қўйиб юбориб, кейинчалик вафот этгани намойишларга туртки берган.