Лондонлик имом фикрлари мусулмонлар ғазабини қўзғатди

Лондон шарқидаги масжид
Сурат тагсўзи, Ислом Британияда иккинчи йирик дин ҳисобланади
Published

Лондондаги машҳур масжидлардан бирининг имоми унга ўлим таҳдидлари бўлгач, инсон эволюцияси ва ҳижоб масаласи ҳақидаги баёнотларини қайтариб олишга мажбур бўлгани ойдинлашган.

Вестминстер университети ўқитувчси доктор Ҳасан ўз ихтиёри билан Лондон шарқида жойлашган Лейтон масжидида имомлик қилишдан ўз ихтиёри билан воз кечган ва Дарвин назариясини ҳимоя қилишда "ҳаддидан ошганини" эътироф этган.

Вестминстер Университетининг катта лектори, Лондондаги Лейтон масжиди имом хатибининг муовини доктор Ҳасан маҳаллий газеталардан бири орқали чиқиш қилиб, Дарвиннинг эволюция назарияси Ислом таълимотига қарши тушмаслигини маълум қилганди.

У шунингдек ҳижоб ўраш Британияда мусулмон аёлларнинг ўз ихтиёрларига ҳавола эканини айтганди.

Доктор Ҳасаннинг бу қарашлари дунёнинг бир неча мамлакатида мусулмон олимларининг кескин танқидлари, ўлим таҳдидлари ва унга қарши варақаларнинг тарқатилишига сабаб бўлганди.

Доктор Ҳасан ўз қарашларида хатоларга йўл қўйганини эътироф этган.

У айни фикрларни илгари суриш билан баҳсларга йўл очишга умид қилганини айтган.