Суриялик исёнчилар Дума шаҳрини бир неча соат ушлаб туришди

Сурат манбаси, AFP
Суриялик исёнчилар, хабарларга кўра, пойтахт Дамашққа яқин Дума шаҳридан ўз кучларини чиқариб олганлар.
Улар ҳукумат кучлари бўлган тўқнашувлар ортидан шаҳарнинг баъзи нуқталарини бир неча соатга ишғол этишга муваффақ бўлишган эди.
Айни дамда Араб Давлатлари Лигаси ташқи ишлар вазирлари лиганинг Суриядаги кузатувчилар миссияси ҳисоботини кўриб чиқиш ва унинг фаолиятини яна бир ойга чўздириш масаласи юзасидан қарор бериш учун Қоҳирада учрашмоқдалар.
Фаоллар ва инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Сурия пойтахти Дамшқдан 15 километрлар чамаси узоқликда жойлашган Дума шаҳрида жанжалнинг ўт олишига хавфсизлик кучлари жанозага тўпланган одамларга ўт очиши сабаб бўлган.
Ҳодисада жанозага келган тўрт шахс ҳалок бўлган.
Ўзини Озод Сурия Армияси деб атовчи қуролли исёнчилар, хабарларга кўра, шаҳарнинг баъзи мавзеларини эгаллаб олишган.
Дума яшовчиларига кўра, улар портлашлар ва отишма овозларини эшитганлар.
Сурия мухолифатчиларига кўра, ўтган ойдан буён хавфсизлик кучлари томондан 800 дан кўпроқ одам ўлдирилган.
Башар ал-Ассад ҳукуматига қарши халқ исёни ўн ойдан буён давом этмоқда.
БМТ маълумотига кўра, Сурияда тартибсизликлар бошланганидан буён беш мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
Сурия ҳукуматининг даъво қилишича, "жиноий тўдалар ва террорчиларга қарши" кураш олиб бораётган ҳуқуқ-тартибот органлари орасида талафотлар 2 минг кишини ташкил этади.




























