Хитой собиқ хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳибсга олинди

Сурат манбаси, AP
Хитой собиқ жамоат хавфсизлиги вазири Чжоу Юнкан коррупцияда айбланиб ҳисбга олинди ва партиядан ўчирилди, дея хабар беради Хитой давлат матбуоти.
Чжоу Юнкан жиноий жавобгарликка тортилаётган Хитойнинг энг юқори давлат мулозимидир.
Унинг ҳибсга олингани ва жиноий иш очилгани борасида Хитой Бош прокуратураси хабар берган.
Чжоу Юнкан бир неча жиноятда, жумладан "партия тартибини бузиш", "йирик миқдорда пора олиш" ва "партия ва давлат сирларини ошкор этиш"да айбланмоқда.
Истеъфо беришидан аввал Чжоу Юнкан Хитойдаги қудратли Жамоат хавфсизлиги вазирлигига раҳбарлик қилган.
Ушбу вазирлик фаолияти доирасига ички истиҳборот, контрразведка, сиёсий ва давлат тузумини, жамоат тартибини, давлатнинг юқори раҳбарияти ва муҳим давлат муассисаларини ҳимоя қилиш киради.
Бундан ташқари Хитойда полиция ваколати, терроризм, экстремизм ва бўлинчиликка қарши кураш ҳам айни вазирлик зиммасига топширилган.
Чжоу Юнканнинг кўплаб қариндошлари ва собиқ ҳамкорлари ҳам коррупция айбловлари билан терговга тортилган.
Хитой президенти Си Цзинпин иқтидорга келгач, давлат ва партия сафларида коррупцияни йўқотиш бўйича йирик амалиёт бошлаган.




























