Индонезия: Ўлим жазосининг қайтарилгани жиноятни камайтирадими?

Сурат манбаси, gch
Индонезиянинг янги сайланган президенти Жоко Видодо ҳокимиятга келганига 100 кун тўлиши муносабати билан берган матбуот анжуманида гиёҳванд моддалар тижоратида айбланганлар авф этилмаслигини айтган.
Олдинроқ халқаро норозиликларга қарамасдан, Индонезияда гиёҳванд моддаси савдосида айбланган Бразилия ва Ҳолландия фуқароларига нисбатан ўлим жазоси қўлланилган эди.
Шунингдек, Индонезияда қамоқхонасида сақланаётган ўлимга ҳукм этилган икки австралиялик Эндрю Чен ва Мюран Сукумаранларнинг мурожаатлари инобатга олинмаган.

Сурат манбаси, AFP
Чан ва Сукумараннинг авф ҳақида президентга ёзган охирги аризалари қондирилмаган.
Бу икки киши 2005 йил Балида 8,3 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар билан ушланган тўққиз австралиялик қаторида бўлган.
Австралия ўлим жазоси ижро этилишига қарши ва фуқаролари Чан билан Сукурманни авф этишни сўраб бир неча марта расмий Балига мурожаат қилган.
Ўтган ҳафта Индонезия Малави, Нигерия, Вьетнам, Бразилия ва Ҳолландия, шунингдек бир Индонезия фуқаросига ўлим ҳукми қўлланди.
Бунга норозилик белгиси сифатида Бразилия ва Ҳолландия ўз элчиларини Индонезиядан чақириб олишди.
Австралия ҳукумати ҳам Чан ва Сукумаран ўлимга юз тутар экан, шундай йўл тутишдан огоҳлантирган.

Сурат манбаси, Other
Айни пайтда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор саналган британиялик Линдсей Сэндифорд ўлим ҳукмига юз тутишдан хавотирда.
Линдсей Сэндифорд ҳимоячига тўлаш учун молиявий кўмак сўраб Британия Ташқи вазирлигига хат ёзган.
Индонезия дунёда гиёҳванд моддалар учун энг оғир жазолар тайинланадиган мамлакатлардан бири. Мамлакатнинг янги сайланган президенти мухолифат босимлари остида ўлим жазосини қайтадан жорий этишга қарор берган.
Президент Жоко Видодо гиёҳванд моддалар савдосида айбдор топилганлар бўйнида инсонлар ҳаётини барбод қилишдек оғир жазо борлиги учун ҳам ҳеч қачон кечирилмаслигини таъкидлаган.
"Ўзингиз тасаввур қилинг, ҳар куни бизда гиёҳванд моддалар сабаб 50 киши ўлади, бу бир йилда 18 минг инсон деганидир", дейди Индонезия раҳбари гиёҳвандликнинг мудҳиш оқибатларини эслатаркан.
"Гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланувчилар билан ҳеч қачон муросага борилмайди. Ҳеч қачон. Бу муросасиздир", деб қайд этган у.
Таҳлилчилар фикрича, ўлим ҳукми жиноятни камайтирмайди. Аксинча инсоний йўлларни қўллаб, одамларни жиноятдан қайтаришни ўйлаш керак бўлади.
Индонезиядан ташқари Сингапур ва Малайзияда ҳам гиёҳванд моддаларни мамлакатга олиб кириш ўлимга тенглаштирилган.
Бундан олдин Малайзия аэропортида ушланган ўзбекистонлик икки аёлга нисбатан ўлим ҳукми чиқарилган, аёллардан бири 60 ёшда бўлгани хабар қилинганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз: 44 7858 860002






























