Россияда Путиннинг император қиёфасидаги ҳайкали пайдо бўлди

Сурат манбаси, Reuters
Санкт-Петербург яқинидаги Агалатово қишлоғида Владимир Путиннинг Рим императори қиёфасида ишланган бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтган.
Президентнинг кўкси Россия герби туширилган медаль билан безалган.
Хабарларга кўра, скульптуранинг бошига ғалаба тожи сифатида билинган дафна япроғидан чамбар ўрнатиш ҳам режаланган, аммо пировардида бу ғоядан воз кечилган.
Ёдгорлик ўрнатиш ташаббуси Санкт-Петербург шаҳар казаклар жамиятидан чиққан.
Жамият атамани Андрей Поляковнинг фикрича, "ушбу образ Россия демократиясини акс эттиради".

Поляковнинг сўзларига кўра, ёдгорлик ўрнатиш ғояси унда Россия Қримни аннекция қилишидан сўнг пайдо бўлган.
Жаноб Поляков Қримнинг аннекциясини "рус тупроқларининг қайтарилиши" деб тушунишини айтган ва уни Берлин деворининг қулашига тенглаштирган.
Казаклар тез орада бюстни кўпайтириш ва бу сафар уни бронзадан қуйишга ваъда беришган.
Бюст атаманнинг хусусий ерида ўрнатилгани учун ҳокимиятдан ҳеч қандай рухсат керак бўлмаган.
Россия матбуотининг хабарларига кўра, ёдгорлик ҳайкалтарош Павел Грешниковнинг устахонасида яратилган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype – bbcuzbekradio































