"Гўзал заковат" қаҳрамони Жон Наш ҳалок бўлди

Сурат манбаси, AFP
Асли ўзбек ёзувчи Зулфия (Силвия) Назарнинг китоби қаҳрамони бўлган машҳур математик Жон Наш ва унинг рафиқаси ҳалок бўлишди.
АҚШнинг Ню Жерси штати полициясига кўра, 86 ёшли Жон Наш ва аёли Алисия таксида сафар қилаётганда ҳалокатга учраб нобуд бўлишган.
Машҳур математик Жон Наш ўйин назариясидаги иши билан донғи чиққан ва 1994 йилда Иқтисод йўлидаги хизмати учун Нобел Мукофотига сазовор топилганди.

Зулфия Назарнинг "Гўзал заковат" ("Beautiful mind") номли китобида Жон Нашнинг математикадаги ихтиролари ва шизофрения билан оғриши оқибатида юз тутган қийинчиликлари ҳақида сўз боради.
Мазкур китоб асосида яратилган фильм Оскар мукофотига лойиқ топилган.
Фильмда Жон Наш сиймосини яратган Голливуд актёри Рассел Кроу Твиттерда қуйидагича баёнот қилди: "Тилим айланмаяпти... Жон ва Алисиянинг оиласига ҳамдардлик билдираман. Ажойиб шерик эдилар. Гўзал заковат, гўзал қалблар."
Журналист ва ўқитувчи Зулфия Назар Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар сафида туриб, совет қўшинларига қарши курашган "Туркистон Легиони"нинг етакчиларидан бири марғилонлик Рўзи Назарнинг қизидир.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype – bbcuzbekradio




























