Россия йирик ҳарбий машқлар бошлади

Сурат манбаси, na
Россия Мудофаа вазирлигининг айтишича, мамлакат ҳарбий кучлари йирик кўламли ҳарбий машғулотларни бошлашган.
Машғулотларга 12, 000 ҳарбий аскар сафарбар қилинган.
Россия ахборот агентликлари - Интерфакс ва ТАСС бераётган хабарларга кўра, ҳарбий синовда 250та қирувчи учоқ, 700тача танк ва бошқа қурол-яроғлар ҳам ишга солинмоқда.
Вазирлик 4 кунлик ҳарбий синовларни жанговор ҳозирлик даражасини аниқлаш учун "кенг кўламли кутилмаган текширув" сифатида баҳолаган.
Би-би-сининг Москвадаги мухбири Кэролайн Уайатнинг айтишича, машқларни келаси бир неча ой ичида бошлаш режаланган Центр-2015 деб номланган янада йирикроқ ҳарбий машғулотларга тайёргарлик дейиш мумкин.
Мазкур ҳарбий машғулотлар НАТО ва унинг ҳамкорлари иштирокидаги Arctic Challenge номли тайёрлов машқлари билан бирга бошланган.
Россиянинг Украинадаги ҳатти-ҳаракатлари ва Ғарб ҳаво ҳудудига дахл қилиниши икки ўртада тангликни келтириб чиқарган.
Яқинда Россия Оврўпонинг шимолий давлатлари атрофидаги ҳаво ҳудудига ҳарбий учоқларини йўллаш каби ҳатти-ҳаракатлари учун танқид қилинганди.
НАТОнинг икки ҳафталик ҳарбий машғулотлари Норвегия, Швеция ва Финландия шимолида бўлиб ўтади.
Унда 115та қирувчи учоқ ва 9 мамлакатдан 3, 600 нафар ҳарбий аскар сафарбар қилинган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio































