“Украина МДҲ қидирув тизимидан воз кечади”

Published

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков эълон қилишича, бундан кейин Украина Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасида имзоланган жиноятчиларни қидиришда ҳамкорлик қилиш келишувидан воз кечади.

Киев бундан кейин ўз фаолиятини Халқаро полиция – Интерпол қидирув тизими доирасида амалга оширади.

Украина Ички ишлар вазири бу ҳақда ўзининг Facebookдаги саҳифасида эълон қилган.

Жаноб Аваковга кўра, бундай қарорга келишларига Россия бошқараётган собиқ Шўро республикалари ўртасидаги жиноят содир этган шахсларни қидириб топиш мақсадидаги тизим кўнгилдагидек ишламаётгани сабаб бўлган.

“Ҳали 1992 йилдаги МДҲга аъзо-иштирокчилар ИИВлари ўртасида ахборот алмашишда ҳамкорлик килиш Шартномасини бузган ҳолда Давлатлараро маълумотлар банкининг эгаси бўлган Россия ИИВ Украина томонидан қидирилаётган жиноятчиларга оид бирорта ахборотни 2014 йил 26 февралидан буён киритгани йўқ”, деб ёзган Украина Ички ишлар вазири Facebookда.

Жаноб Аваковга кўра, Украина Ички ишлар вазирлиги бу борада Россиядан бир неча маротаба тушунтириш сўраган, аммо ҳеч қандай жавоб олмаган.

“Ушбу қадамлар ривожида Украина ТИВ вазирлиги ИИВни 27. 02. 2015 даги нотага мувофиқ МДҲ ижроия қўмитасини ушбу шартномадаги иштирокини Украина 2015 йил 24 августидан тўхтатиши ҳақида хабардор этганини маълум қилди», деб ёзган Арсен Аваков.

Шу йил январида Украина МДҲда қидирилаётган жиноятчилар ҳақидаги маълумотлар базасига ахборот етказишдан воз кечиши ҳамда Россиянинг қидирилаётган жиноятчилар ҳақидаги сўровларига жавоб беришдан бош тортгани ҳақида хабар қилган.

Ахборот алмашиш борасида Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлиги ҳақидаги келишув 1992 йил 3 августида Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида имзоланган.

Ушбу келишувга мувофиқ 11 республика Ички ишлар вазирликлари бир-бирига жиноятчилар ҳақидаги маълумотларни текин тақдим этиш мажбуриятини олганлар.

Булар Арманистон, Беларус, Гуржистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина ва Озарбайжон.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio