Украин учувчиси Россия маҳкамасида ҳозир бўлди

Надежда Савченко айбдор топилса, Россияда 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Сурат тагсўзи, Надежда Савченко айбдор топилса, Россияда 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Published

Россиялик икки журналистни ўлдиришда айбланаётган украин учувчиси Надежда Савченко Россиядаги маҳкамада ҳозир бўлди.

Бугун маҳкама жараёни олди ўтказилган тингловда кўриниш берган Савченко бир йилдан ортиқроқ вақтдан бери ҳибсда қолаётганди.

Журналистлар ўтган йилнинг июнида Укриана шарқида амалга оширилган минамёт ҳужуми оқибатида ҳаётдан кўз юмганди.

Прокурорлар ўша пайтда Украина шарқида кузатувчилик қилган Надежда Савченкони ҳужумда нишонни олишда кўмаклашганини даъво қилишмоқда.

Мазкур маҳкама иши Москва ва Киев ўртасидаги шундоқ ҳам танг муносабатларни янада таранглаштирган.

Ҳимоячиларга кўра эса, ҳужум амалга оширилган пайтда Савченко аллақачон исёнкорлар қўлига тушган бўлган.

Аммо, уларнинг айтишларича, маҳкама сиёсий буйруққа амал қилади ва ҳукм аввалдан белгилаб қўйилган.

Надежда Савченко айбдор топилса, Россияда 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Британия, АҚШ ва бошқа давлатлар элчихоналари вакилларига пайшанба кунги маҳкама тингловида иштирок этиш рухсати берилмаган.

Бугун маҳкама жараёнининг қачон ва қаерда ўтиши эълон қилиниши кутилганди.

Савченко хонимнинг ҳимоячилари маҳкама иши Ростов минтақасидан Москвага кўчирилишини талаб қилишни режалашган.

Украина ҳукуматига кўра, Надежда Савченко россияпараст бўлгинчилар тарафидан ўғирлаб кетилган ва Россия мулозимларига топширилган.

Аммо, Россия у қочқин кўринишида чегарани ноқонуний кесиб ўтгани, кейин ҳибсга олинганини айтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio