'Ибодатхоналарни вайрон қилиш Исломга зиддир'.

Сурат манбаси, Getty
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ошкор этилган сунъий йўлдошдан олинган суратларга қаралса Палмирадаги Беэл эҳроми яксон қилингани кўринади. Яксон қилувчилар ўзларини “Исломий давлат” деб атайдиган гуруҳдир.
Аввалроқ, Сурияда айни эҳром портлатилганига доир хабарлар тарқалган эди.
ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Палмира вайроналари бугунги кунда “Исломий давлат” назорати остида қолмоқда.
Асосан Сурия ва Ироқда фаолият олиб борадиган “Исломий давлат” қатор давлатларда, жумладан Россия ва айрим Марказий Осиё давлатларида расман террорчи гуруҳ дея тақиқланган. БМТ томонидан бу вайроналар суратлари ошкор этилмасидан аввал, Суриянинг қадимий ёдгорликлар учун масъул мулозими Маамун Абдулкарим Беэл эҳроми мустаҳкам ва қисман зарарланган бўлиши мумкин деб тахмин қилганди.

Сурат манбаси, AFP
Беэл эҳроми 2 минг йиллик тарихга эга.
Аммо, БМТ ошкор этган суратларда бугунги кунда эҳром бутунлай яксон бўлганини кўриш мумкин.
Айни вайроналарни ҳали ҳеч бир мустақил шахс бориб кўрмаган.
«Исломий давлат» Сурия ва Ироқдаги қатор қадимий ёдгорликларни вайрон қилган.
Палмирани босиб олиши билан аксарият мутахасислар шаҳарнинг тарихий ёдгорликлари хавф остида экани ҳақида айтишганди.
Икки ҳафтача аввал эса «Исломий давлат» 81 ёшда бўлган қадимшунос Холид Асаднинг бошини танасидан жудо қилишганди.
Холид Асад бутун умрини Палмира харобаларини ўрганишга бахшида этган олим эди.
Исломда ибодатхоналар борасида нима дейилади?
Афғонистондан дин олими Мавлавий Асадулло Жамолийга кўра, "ибодатхоналарни вайрон қилиш Исломга зиддир".
Суҳбатни тингланг
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio




























