Масжидул Ҳарамдаги фожеада 100 дан ортиқ зиёратчи ҳалок бўлган

Сурат манбаси, AP
Саудия Арабистони расмийлари хабар қилишларича, Макка шаҳридаги Масжидул Ҳарамга кўтарма крани қулагани оқибатида камида 107 инсон ҳаётдан кўз юмган, 230 дан ортиқ зиёратчи жароҳатланган.
Фожеа дунё мусулмонлари учун энг муқаддас масжид, ичида Каъба жойлашган Масжидул Ҳарам зиёратчиларга тўла пайтда, маҳаллий вақт билан 17:23 да рўй берган.
Қурилиш кранининг Масжидул Ҳарамнинг шарқий қисмига қулашига тезлиги соатига 83 километргача чиққан кучли шамол, қаттиқ ёғингарчилик сабаб бўлган деб кўрилмоқда.
Саудия ҳукумати Масжидул Ҳарам майдонини кенгайтириш ишларини бошлаганига икки йил бўлди.
Қурилиш ишларининг яна ўн кундан кейин бошланадиган Ҳаж зиёрати бошлангунича якунига етказиш мўлжалланган.
Шу кунларда бутун дунёдан юз минглаб мусулмонлар Ҳаж зиёрати учун Саудияга отланганлар.

Сурат манбаси, Reuters
Масжидул Ҳарам ишчиларидан бирининг "Франс Пресс" ахборот агентлигига айтишича, агар кран қулаган жойда "Ал-Таввоф" кўприги бўлмаганида қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин экан.
"Ал-Таввоф" Каъбани ўраб турган тўрт бурчак шаклидаги Масжидул Ҳарамнинг шарқий қисми назарда тутилади.
Оғир кран масжид шарқий қисмини сезиларли даражада вайрон қилган, Масжидул Ҳарам полида чуқурлик ҳосил бўлган.
Саудия расмийлари ҳалок бўлган инсонларнинг қайси мамлакат ватандоши экани ўрганилаётганини айтмоқдалар.
Бироқ Ҳиндистон ҳукумати ўзларининг тўққиз ҳамюрти фожеада ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган.
Яраланган инсонлардан айримларининг аҳвол оғир экани хабар қилинмоқда.

Сурат манбаси, AFP

Сурат манбаси, AP

Сурат манбаси, Reuters
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio






























