Ўғли чўкаётган пайти онаси Фейсбукда ўтирган

"Сиз ўзингиз масъул бўлган ҳар қандай гўдакка жиддий таҳдид пайдо қиладиган онасиз", деб айтган ҳакам Клейр Барнеттга.
Сурат тагсўзи, "Сиз ўзингиз масъул бўлган ҳар қандай гўдакка жиддий таҳдид пайдо қиладиган онасиз", деб айтган ҳакам Клейр Барнеттга.
Published

Англиянинг Йоркшир графлигидаги маҳкама 31 ёшли аёлни бепарволик оқибатида ўлимга сабабчи бўлишда айбдор деб топиб 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Йоркширнинг Вудмансей қишлоғида яшаган Клейр Барнетт Фейсбукда чатлашиб ўтирган пайти икки яшар ўғли Жошуа ҳовлисидаги ҳовузда чўкиб ўлган.

Фожеа 2014 йилнинг 17 март куни рўй берган.

Ҳулл Тож маҳкамаси Клейр Барнетга нисбатан илгари сурилган тўртта банд бўйича ҳам уни айбдор деб топган.

Маҳкамада айтилишича, ҳодиса қандай рўй бергани ҳақида Клейр Барнетт полицияга бир-бирига зид келадиган кўрсатмаларни берган.

Лекин ниҳоят терговчиларнинг аниқлашларича, ўғли Жошуа боққа чиқиб кетган пайти Клейр Фейсбукка икки фотосуратини қўяётган бўлган ва йигити қўнғироқ қилиб, у билан телефонда сўзлашаётган бўлган.

Бир пайт Клейр ўғлининг уйда йўқлигини билиб қолиб, уйи орқасидаги боққа чопади, боғдаги ҳовуздан ҳушсиз ўғлини чиқариб олади.

Ўғлига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилади ва шифокорларни кутади.

"Тез ёрдам" машинаси Жошуани шифохонага етқазади, бироқ кўп ўтмай у ҳаётдан кўз юмади.

Прокурорлар айтишича, гўдак сувда қанча вақт қолгани номаълум.

"Камида 20 сония бўлиши мумкин", деб айтган прокурор Питер Моулсон.

Прокурорларнинг маҳкамада айтишларича, қариндошлари Клейрга ҳовузнинг устини ёпиш лозимлигини айтишган, бунга Клейрнинг икки боласи қаровсиз қолиб кетиб, ҳовузга тушиб кетишларига оз қолгани боис ҳокимликнинг Ижтимоий хизмат бўлимига хабар ҳам қилинган.

Ҳакам Клейр Барнетт устидан ҳукмни эълон қилар экан, унинг ҳаддан ташқари бўйлов она бўлганини танқид қилган.

"Қайғули даражадаги ёмон оналик фожеали оқибатга етаклаган. Агар сизнинг бошқа фарзандингиз бўлса, уни сиздан дарҳол ажратиш керак. Сиз ўзингиз масъул бўлган ҳар қандай гўдакка жиддий таҳдид пайдо қиладиган онасиз", деб айтган ҳакам гуноҳкорга.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio