Иқтисод бўйича Нобел Энгус Дитонга берилди

Сурат манбаси, EPA
Иқтисод соҳасида бу йилги Нобел мукофоти Пристон университети профессори Энгус Дитонга берилган.
Дитон дунёнинг энг нуфузли мукофотига истеъмол, қашшоқлик ва ижтимоий таъминот мавзусида олиб борган тадқиқоти учун лойиқ кўрилган.
Энгус Дитон 1945 йилда туғилган.
Бир неча университетларда таҳсил олгач, бир муддат Англия Марказий банкида хизмат қилган.
1983 йилдан буён Пристон университетида ишлайди.
Нобел мукофотини топшириш маросими 10 декабрда бўлиб ўтади, унинг миқдори 8 миллион швед крони ёки тақрибан 953 минг долларга тенг.

Сурат манбаси, AFP
Иқтисод соҳасида ўтган йилги Нобел Тулуз университетидан профессор Жан Тиролга, бозор иқтисодиёти механизмларига доир тадқиқоти учун берилганди.
Иқтисод бўйича Нобел мукофоти 1969 йилдан буён берилади ва мукофот таъсисчиси Алфред Нобелга бевосита алоқаси йўқ.
Айни соҳадаги мукофот таъсис этиш ғояси Швеция банкига тегишли.
Банк Нобел қўмитасига бунинг учун зарур маблағ ажратган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio































