ОИ ва Туркия ўртасида муҳожирлар юзасидан олди-берди

Сурат манбаси, Getty Images
Брюсселда тўпланаётган Оврўпо Иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарлари муҳожирлар инқирозини ҳал этишда Туркия билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишга қарор қилганлар.
Бу ҳамкорлик ОИ билан Туркия ўртасида келишилган қўшма амаллар режасини кўзда тутади.
Бу режага кўра, Туркия Оврўпога интилаётган ноқонуний муҳожирлар оқимини камайтиришга ёрдам бериши, бунинг эвазига эса Оврўпо Иттифоқидан қатор кўмаклар олиши керак.
Мухбирларнинг ёзишича, Оврўпо Иттифоқи ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ Туркиянинг ёрдамига муҳтож.
Аммо ўз кўмаги эвазига Оврўпо Иттифоқи Туркиядан қатор шартлар бажарилишини ҳам истамоқда.
ОИнинг чегара агентлиги Фронтекснинг 13 октябр куни эълон қилган маълумотига кўра, 2015 йил бошидан шу вақтгача 710000 муҳожир иттифоқ ҳудудига кирган.

Сурат манбаси, AFP GETTY
Ўтган 2014 йили эса бу рақам атиги 284000 кишини ташкил этганди.
Оврўпо Иттифоқи ҳудудига бу йил денгиз орқали кирган 600000 муҳожирнинг аксари Туркия орқали ўтишга муваффақ бўлган.
Ҳозир Туркиянинг ўзида эса 2000000 муҳожир бор деб кўрилади, уларнинг аксари урушдан қочиб чиқишга мажбур бўлган суриялик қочқинлардир.
Оврўпо Иттифоқи муҳожирлар муаммосини ҳал қилишда Туркияга кўпроқ молиявий қилмоқда, Туркия соҳилларида иттифоқ кемалари патрул хизматини йўлга қўйишни истайди, Туркия эса одам савдогарларига қарши курашни кучайтиришини, ватанига қайтишни истаган муҳожирларга ёрдам амалиётларини тезлаштиришда ёрдамлашишни хоҳламоқда.
Оврўпо Иттифоқи ўзи молиялайдиган олти қочқинларни қабул қилиш марказини Туркияда тезроқ очилишини истамоқда.
Бунинг эвазига эса Туркия ўз фуқароларининг Оврўпо мамлакатлари бўйлаб визасиз сафар қилиши жараёнларини тезлаштирилишини ҳамда Шенген визаси амал қиладиган мамлакатлар билан сарҳадларида чегара назоратлари бекор қилиниши истайди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio




























