Хитой 'бир оилага бир бола' сиёсатини бекор қилди

Сурат манбаси, AFP
Хитой ўнлаб йиллардан бери юргизиб келинган "бир оилага бир фарзанд" сиёсатидан воз кечишга қарор қилган.
Синхуа ахборот агентлиги Коммунистлар партияси баёнотига таяниб хабар қилишича, энди оилаларга икки нафардан бола кўришга изн берилади.
Ушбу баҳсли сиёсат илк бор 1979 йил амалга тадбиқ қилинганди. Мақсад мамлакатда туғилиш ва аҳоли ўсиш даражасини камайтириш бўлганди.
Аммо, Хитойда аҳоли кексайиши билан боғлиқ хавотирлар "бир оилага бир фарзанд" сиёсатидан воз кечилишига етаклаган.
Ҳисоб-китобларга кўра, айнан ана шу сиёсат туфайли 400 миллионта туғилишни олди олинган.
Унга амал қилмаган жуфтлар жарима, ишдан ҳайдалиш ва ҳомилани мажбурий олдириш каби турли жазоларга юз тутишган.
Социолог олимлар ва демографлар сиёсатнинг ижтимоий турмушга кўрсатаётган салбий таъсири ва ишчи синфнинг камайиб бораётгани борасида бонг уришар экан, вақт ўтиши билан айрим вилоятларда ушбу тартиб бироз юмшатилганди.
"Бир оилага бир фарзанд" сиёсати Хитой Коммунистик Партияси Марказий Қўмитаси саммити сўнгги кунида эълон қилинди.
Партия, шунингдек, аҳоли ўсиш кўрсаткичи ва келаси беш йиллик режаларини ҳам маълум қилади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio































