"Оврўпога 110000 дан ортиқ муҳожир кирди"

Сурат манбаси, AFP
Халқаро Миграция ташкилоти эълон қилишича, 2016 йил бошланганидан буён Италия ва Юнонистонга 110 мингдан ортиқ қочқин етиб келган.
Биргина январ ойида Оврўпога кириб келган муҳожирларнинг сони ўтган йилнинг 1-ойидаги рақамга нисбатан 10 баравар кўп бўлган.
2015 йилнинг дастлабки 2 ойи мобайнида Оврўпога киришга муваффақ бўлган муҳожирларнинг сони 12000 кишини ташкил этган.
Бу йилги 110 мингдан 102 минги Юнонистон соҳилларига етиб борганлар.
Маълумки, қишки ойларда денгиздан сузиб ўтиш янада хавфли бўлади ва Халқаро Муҳожирлик ташкилоти 413 инсон чўкиб кетган ёки бедарак йўқолган, дейди.
Бирлашган Миллатларнинг Қочқинлар бўйича идораси айтишича, бу инсонларнинг аксари урушлардан қочиб ўз уйларини ташлаб келаётган одамлардир.
Яъни, муҳожирларнинг аксари Сурия, Ироқ, Либия ва Афғонистондан бўлиб, улар орасида аёллар ва болаларнинг сони тобора кўпайиб бораяпти.
Бирлашган Миллатлар огоҳлантиради: бу мамлакатларда урушлар давом этар экан, Оврўпо янада кўпроқ одамларни кутишига тўғри келади.
Айниқса, иссиқ ёз кунлари келганда, денгиздан сузиб ўтишни истайдиган одамларнинг сони ҳам кўпяди, дейди БМТ.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter -BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBCUZBEK
- Facebook - BBC UZBEK
- Google+ BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - uzbekbbclondon































