Google дўкон Толибоннинг мобил иловасини бекор қилди

Толибларнинг мобил иловаси бекор қилинди
Сурат тагсўзи, Толибларнинг мобил иловаси бекор қилинди
Published

Alemarah деб аталувчи Андроид телефонлар учун мобил илова ақидапараст Толибон гуруҳига тегишли экани айтилади.

Айни иловани Google Play онлайн дўкони бекор қилди.

Илова паштун тилида бўлиб, Афғонистон толибларининг расмий баёнотлари ва видеоларини тақдим қилган.

1 апрелда ишга тушган илова тўхтаб қолганидан кейин Толиблар “техник сабабларни” рўкач қилишганди.

Аммо Би-би-сига маълум бўлишича, айни илова Googleнинг сиёсатига зид тушгани учун олиб ташланган.

Google сиёсати расман нафрат тарғиботига тоқат қилмайди.

Айни илова АҚШда жойлашган ва жиҳодий гуруҳларни кузатадиган Site Intel Group назарига тушган.

Бу гуруҳ Толиблар мобил иловаси устидан арз қилган.

Google алоҳида иловаларга доир изоҳ бермаслигини айтади.

Аммо глобал саналадиган бу ширкат ўзининг ҳар бир мижози ва муаллифлар учун фойдаланиш сиёсати мавжудлигини урғулайди.

Бу сиёсатни “бузадиган иловалар” эса олиб ташланади, дейилади Google баёнотида.

Толибларнинг воизи эса Bloomberg билан суҳбатда ўз иловалари “замонавий технология ёрдамида глобал аудиторияни қамраб олиш” ҳаракатининг бир қисми бўлганини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.