Каталония парламенти минтақа мустақиллигини эълон қилди

Каталония парламенти
Сурат тагсўзи, Каталония парламенти
Published

Каталония ўз мустақиллигини, Мадрид эса бу минтақада тўғридан тўғри назорат ўрнатганини эълон қилди.

Каталония парламенти аъзоларининг (70-10) айни қарорини мухолифат бойкот қилиб чиққан.

Испания полицияси
Сурат тагсўзи, Испания полицияси

Испания Бош вазири Мариано Рахой сенаторларга минтақада бевосита назорат ўрнатиш "қонун, демократия ва барқарорлик" учун лозим эканини айтган.

Шу ой бошларида каталонияликлар баҳсли референдумда мустақилликни ёқлаб овоз беришган эди.

Каталония ҳукуматига кўра, ўшанда сайловчиларнинг 43 фоизи овоз беришган ва 90 фоизи мустақиллик тарафдори бўлишган.

Аммо Испаниянинг конституцион маҳкамаси референдумни ноқонуний, деб эълон қилганди.

Аввалроқ, Каталония ҳукумати раҳбари Карлес Пучдемон минтақа Мадриднинг тўғридан тўғри бошқариш режасини қабул қилмаслигини билдирди. У ушбу режаларни генерал Франко диктатураси замонларидан кейинги демократияга бўлган энг ёмон ҳужум деди. Франко даврида Каталония автоном мақомдан маҳрум қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002