Бош вазир: Туркия дунёвий қадриятларига содиқ қолади

Туркиянинг демократик ва дунёвий қадриятлари баҳс этилмайди
Сурат тагсўзи, Туркиянинг демократик ва дунёвий қадриятлари баҳс этилмайди
Published

Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғлига кўра, мамлакатнинг янги конституцияси дунёвийлик қадриятларини ўзида акс этади.

Унинг айтишича, Туркиянинг демократик ва дунёвий қадриятлари баҳс этилмайди.

Бош вазирнинг бу чиқишидан аввалроқ қудратдаги Адолат ва Тикланиш партияси аъзоси янги конституциядан “дунёвий” деган нисбатни олиб ташлашга чақирган эди.

Янги конституция лойиҳаси учун масъуллардан бири, парламент воизи Исмоил Қаҳрамон Туркиянинг мусулмон давлат экани ва конституция ҳам диний бўлишини айтганди.

Туркия НАТО аъзоси ва Оврўпо Иттифоқига қўшилишга умид қилаётган макмлакатдир.

Аксарият Туркиянинг дунёвий тузумини Ислом дунёсига ўрнак сифатида талқин қилади.

Аммо ҳукуматнинг танқидчиларига кўра, Туркиянинг дунёвий асосларига ҳозирги ҳукумат дарз етказмоқда.

Мухолифат партиялари янги конституция президент Ражаб Тойиб Эрдўғонга яна ҳам кўпроқ қудрат беришидан хавотирда.

Ўтган икки йил давомида ҳукумат хотин-қизларнинг мактаблар, олий ўқув юртлари ва давлат идораларида рўмол билан келишига тақиқни бекор қилди.

Алкоголли ичимликлар савдосига маълум чекловлар киритди.

Давлат ўқув юртларининг йигиту қизлар бир яшайдиган ётоқхоналарини камайтирди.

Туркия ҳукумати шунингдек, янги Бош қонунда инсон ҳуқуқларининг Оврўпо меъёрлари аксланганини урғулайди.

Адолат ва Тикланиш партияси парламентдаги 550 ўриндан 317 тасига эгалик қилади.

Янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш режасини амалга ошириш учун ҳукуматга 330 овоз керак бўлади.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02.
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring