Маккада қатл этилганларнинг оилалари нима дейди?

Qatl qilinganlarning oilasining yuzi berkitilgan rasmlari
Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Бангладешлик эркак ва аёлнинг Маккада қатл этилгани ҳақидаги хабар уларнинг оилаларини шок ҳолатига солди. Анает Карим Бижойнинг айтишича, у ўғли билан қатлдан бир неча кун олдин телефон орқали гаплашган, аммо кейинчалик унинг қатл этилганини эшитган.

Қатл этилган аёлнинг синглиси бу мудҳиш хабарни қандай эшитганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, аввал синглисининг дугонаси қўнғироқ қилиб, "Ҳеч нарса эшитмадингми?" деб сўраган. У бунга "йўқ" деб жавоб берганида, дугонаси "Синглинг энди орамизда йўқ", деган. Орадан кўп ўтмай, у синглисининг қатл этилгани ҳақидаги видеони юборган ва бу видео кейинчалик ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалган. Синглисининг сўзларига кўра, марҳума хорижга кетганидан олти ой ўтиб қамоққа тушгани ҳақида хабар берган, аммо нима сабабдан ҳибсга олинганини оила аъзоларига айтмаган.

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги икки нафар Бангладеш фуқароси масжид ичида "ножўя ҳаракат" содир этганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинганини билдирди. Бироқ расмий хабарда бу ҳаракатнинг моҳияти очиқланмади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фикрича, сўнгги йилларда Саудияда қатллар сони юқори даражада сақланиб қолмоқда. Amnesty International маълумотларига кўра, 2026 йилнинг ўзида мамлакатда қарийб 100 киши қатл этилган ва уларнинг кўпчилиги гиёҳвандлик жиноятлари билан боғлиқ ишлар бўйича ҳукм қилинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Саудия суд тизимида шаффофлик етишмаслиги, айрим ҳолатларда чет эллик муҳожирлар етарли ҳуқуқий ёрдам олмаслигидан хавотир билдириб келмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бангладеш нега норозилик билдирмоқда?

Дакка расмийлари қатллар ҳақида аввалдан хабардор қилинмаганини маълум қилди. Бангладеш ҳукумати воқеа юзасидан қўшимча маълумот сўраб Саудия ҳукуматига мурожаат қилганини билдирди.

Бу ҳолат икки давлат ўртасида меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва консуллик ҳимояси бўйича саволларни ҳам кун тартибига чиқарди. Саудияда миллионлаб жанубий осиёлик меҳнат муҳожирлари ишлайди ва уларнинг ҳуқуқлари мунтазам муҳокама марказида бўлиб келади.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Ижтимоий тармоқларда қандай саволлар ўртага ташланмоқда?

Бу воқеа Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари ўртасида ҳам баҳсларга сабаб бўлди. Муҳокамаларда асосан уч хил нуқтаи назар кузатилмоқда.

Skip podcast promotion and continue reading
BBC News O'zbek Obuna bo'ling!
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Биринчи гуруҳ фойдаланувчилар Саудия расмийлари воқеа тафсилотларини тўлиқ очиқламаганига эътибор қаратмоқда. Улар "ножўя ҳаракат" деган таъриф ортида нима тургани номаълум экани, шу боис жамоатчилик воқеага холис баҳо бериши қийинлигини таъкидламоқда.

Иккинчи гуруҳ эса ҳар бир давлат ўз қонунларини мустақил қўллаш ҳуқуқига эга эканини, айниқса муқаддас жойларда содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан қаттиқ жазолар турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Учинчи нуқтаи назар эгалари эса Бангладеш ҳукумати қатл ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаганига урғу бермоқда. Улар чет элдаги муҳожирлар ҳуқуқлари ва консуллик хизмати масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда жуфтлик "масжид ичида ўпишгани учун қатл этилгани" ҳақидаги даъволар ҳам кенг тарқалди. Бироқ бир нечта фактчекинг нашрлари бу даъволарни тасдиқловчи расмий далиллар йўқлигини билдирган. Саудия ҳукумати фақат "ножўя" ёки "ахлоқсиз ҳаракат" содир этилганини маълум қилган, аммо бу ҳаракатнинг аниқ нимадан иборат бўлганини очиқламаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим суратлар ва видеоларнинг мазкур иш билан боғлиқ эмаслиги аниқланган.

Бу ҳолат воқеа ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаган шароитда ижтимоий тармоқларда турли тахмин ва миш-мишлар тез тарқалишини яна бир бор кўрсатди.