Россия президентлик сайлови: Экзит-полл натижиларига кўра, Путин 73.9 фоиз билан ғалаба қилган

Сурат манбаси, Reuters
Владимир Путин яна олти йил Россияни идора қилади.
Экзит-полл натижаларига кўра, у 73.9 фоиз билан ғалаба қилган ва айни кўрсаткич, 2012 йилдагидан сезиларли даражада кўпроқдир.
Табиийки, на Россияда ва на ташқарида Путиннинг ғалабасига шубҳа уйғонганди.
Аммо матбуотга сиздирилган бир неча видеотасвирларда қутилар сайлов қоғозлари билан тўлдириб чиқилгани кўринади.
100 миллиондан ортиқроқ россияликлар мамлакат президентлиги номзодларга деярли овоз бериб бўлишди.

Сурат манбаси, AFP
Россия телевизиони Путиннинг овоз бериши тасвирларини узатар экан, у "ўзига президентлик вазифаларини берадиган " натижани муваффақият деб билишини айтган.
Путиннинг рақиблари орасида миллионер коммунист Павел Грудини, телебошловчи Ксения Собчак ва миллатчи Владимир Жириновскийлар бор.

Сурат манбаси, Reuters
Мамлакатдаги энг йирик мухолифат ҳаракати раҳбари Алексей Навальнийга эса сайловда қатнашиш тақиқланган.
Владимир Путин 65 ёшда ва Россияни 1999 йилдан бери президент ва ё Бош вазир ўлароқ бошқариб келади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek






























